5046

E-SUD тизими ишга туширилмоқда

Жамият 27 апрель 11:04 1 409

E-SUD — тизимидан кенгроқ фойдаланишни йўлга қўйиш мақсадида Фарғона водийсида махсус махсус ўқув-машғулотлари бўлиб ўтди. Унда Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидан 130 дан ортиқ туман судялари, ҳуқуқшунослар, фуқаролик судлари бошлиқлари, коммунал хизмат ва солиқ инспекцияси ходимлари иштирок этишди.

E-SUD  Миллий электрон судлов ахборот тизими (http://v3.esud.uz/) Ўзбекистон Олий суди, БМТ Тараққиёт дастури (UNDP) ва  АҚШнинг Халқаро ривожланиш (USAID) ташкилотлари лойиҳаси асосида яратилган.

E-SUD тизими фойдаланувчига ариза топшириш, ҳужжатларни электрон тарзда олиб бориш, кўриб чиқлиётган ишларни судга ташриф буюрмасдан электрон тарзда кузатиб бориш, суд огоҳлантирувчи ҳужжатларини улар тузилган заҳотиёқ, электрон кўринишда олиш,  суд ҳужжатлари билан онлайн танишиш имконини беради.

«Бошқача қилиб айтганда,  E-SUD жисмоний ва юридик шахсларнинг вақт ва маблағини тежаб, ариза топшириш жараёни ҳамда фуқаро ишлари борасида барча керакли ҳужжатлар билан тезда танишиш имконини яратади», — дейилган БМТТД матбуот хизмати хабарида.

Ўзбекистон Олий суди E-SUD тизими тўлиқ ишга тушиши учун туманлараро фуқаро судларини компьютер техникаси ва интернет алоқаси билан таъминлаш чораларини кўрмоқда. Бугунги кунда Андижон, Фарғона, Наманган, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида маҳаллий ҳудудлараро электрон суд тармоқлари ишга туширилган.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг

 

Изоҳ билдириш