4805

Жанубий Корея ўзбекистонликлар учун виза беришни осонлаштиради

Жамият 25 апрель 21:45 628

Ўзбекистон Меҳнат вазири Азиз Абдуҳакимов ва Корея Республикаси элчиси Квон Ён 22 апрел куни Корея республикасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон фуқароларини танлаб олиш механизмларини такомиллаштириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги матбуот-хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон вакиллари учун квоталар сонини кўпайтириш, рухсатномалар берилиши жараёнини соддалаштириш, танлаб олиш жараёни объектив, шаффоф ва адолатли кечиши масалалари муҳокама қилинган. Ўзбекистон Меҳнат вазири Корея томонни яқинда Жанубий Кореяга ишга бориш учун талабгорлар орасида тест жараёни муваффақиятсиз ўтказилгани ва шу боис, ташқи миграция масалалари агентлиги раҳбари ишдан олингани ҳақида хабардор этган. Ишчиларни ёллаш бўйича регионал квоталарга асосланган янги механизмларни жорий қилиш лозимлиги борасида таклифлар билдирилган. Шунингдек, аҳоли ўртасида Корея республикасида қонуний меҳнат фаолиятини олиб бориш борасида тушунтириш ишлари ўказилиши кераклиги айтиб ўтилган. Томонлар меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни «сифат жиҳатдан янги босқичга» кўтаришга келишиб олганлар.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш