4590

ФСБ қабулхонасига уюштирилган ҳужумда ўзбекистонлик қурбон бўлган

Жамият 24 апрель 8:21 284

21 апрель куни Россиянинг Хабаровск шаҳридаги Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) қабулхонасида номаълум шахс ходимлар ва ташриф буюрганларни ўққа тутиши оқибатида ҳалок бўлган шахс ўзбекистонлик бўлган. Бу ҳақида РИА Новости хабар тарқатди.

«Ҳалок бўлган ўзбекистонлик эди. Унинг жасади бугун ватанига жўнатилади. У бўйдоқ бўлган, Хабаровскда унинг оиласи бўлмаган», — деган Қирғизистоннинг Хабаровскдаги консули. Ўзбекистоннинг Хабаровскда консулхонаси йўқ.

21 апрель куни Россиянинг Хабаровск шаҳридаги Федерал хавфсизлик хизмати қабулхонасида номаълум шахс ходимлар ва ташриф буюрганларни ўққа тутиши оқибатида уч киши: идора ходими, ташрифчи ва босқинчининг ўзи ҳалок бўлди.

Жароҳатланган шахс Қирғизистон фуқароси эди.

ИШИД Хабаровскда содир этилган жиноят бўйича жавобгарликни ўз зиммасига олган.

Изоҳ билдириш