4501

Талабалар шаҳарчасида талабалар учун янги марказ очилади

Жамият 21 апрель 22:40 456

Шавкат Мирзиёев Талабалар шаҳарчаси ҳудудида қуриладиган Ахборот-ресурс маркази лойиҳаси билан танишди. Бу ҳақида «press-service» хабар берди.

Қайд этилишича, Талабалар шаҳарчасида қурилиши режалаштирилаётган Ахборот-ресурс маркази замонавий талабларга жавоб беради. Марказ электрон-ресурслар, даврий адабиётлар, мутолаа, мультимедиа ва конференция залларини ўз ичига олади. Бу Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети, Абдулла Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказий институти, ўрта-махсус таълим масканлари ўқувчи ва талабалари, профессор-ўқитувчиларига катта қулайлик яратади.

Президент марказ лойиҳаси ва концепциясини такомиллаштириш, унинг қамровини кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берди. Мажмуани Ўзбекистон талабаларининг Миллий илмий-маърифий маркази тарзида ташкил этиш, дунё университетлари билан ҳамкорлик ўрнатиш, халқаро талаблар даражасидаги кадрлар тайёрлаш, профессор-ўқитувчиларнинг илмий анжуманларини йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади.

Изоҳ билдириш