4445

​Вазирлик ва идоралар мансабдорлари 3 ойлик фаолият бўйича ҳисобот бермоқда

Жамият 21 апрель 14:58 385

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан ишлаб чиқилган Ҳаракатлар стратегиясида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш беш устувор йўналишда ўз ифодасини топди.

Бугун, 21 апрель куни Тошкент шаҳридаги «Зарафшон» концерт зали негизида ташкил этилган «Медиа Холл»да Ҳаракатлар стратегиясининг биринчи чорак натижаларига бағишланган тадбир ташкил этилди. Унда ўндан ортиқ вазирлик ва идоралар вакиллари ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар юзасидан бериладиган саволларга бевосита жавоб берадилар.

Тадбирда Олий Мажлис Сенати раиси ўринбосари Светлана Ортиқова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Сарвар Отамуродов, «Тараққиёт стратегияси» Маркази ижрочи директори Акмал Бурҳонов, Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Жавлон Ваҳобов, Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова, Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари Комилжон Арипов, Ички ишлар вазири ўринбосари Акромхон Бобохонов, Марказий банк раиси ўринбосари Шоҳруҳ Шоаҳмедов, Олий суд раиси ўринбосари Қўчқор Тоғаев, Пенсия жамғармаси ижрочи директори ўринбосари Маҳмуд Зиёдуллаев, Адвокатлар палатаси раиси Равшан Аҳмедов, Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Даврон Қаландаров, Иқтисодиёт вазирлиги бошқарма бошлиғи Феруз Раҳматов, Рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи Улуғбек Камолиддинов иштирок этмоқда.

Журналистларда йиғилиб қолган саволлар кўп. Бугунги ўқувчига, бугунги ОАВ кузатувчиларига давлат бошқаруви органлари, вазирлик ва идоралар вакиллари, мансабдорларнинг қуруқ ҳисоботи эмас, ҳаётда ўз аксини топган реал фактларга таянган маълумотлари, саволларга берилган аниқ жавоблари қизиқ. Шундан келиб чиққан ҳолда тадбир аввалида сўзга чиққан «Тараққиёт стратегияси» Маркази ижрочи директори Акмал Бурхонов вазирлик ва идоралар вакилларидан тадбирни ҳисобот бериш шаклида эмас, эркин мулоқот усулида олиб боришни таклиф этди.

Тадбир давом этмоқда.

Изоҳ билдириш