4258

Михга қоқилган смартфонлар ёхуд яшириб телефон ишлатиш оқибати!

Жамият 20 апрель 10:46 350

Facebook ижтимоий тармоғидаги maslahat.uz гуруҳи иштирокчилари орасида михга қоқилган S7 EDGE қурилмаси кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Гуруҳ иштирокчиларидан бири ўз постида қўйидагича изоҳ қолдирди:

«Жияним ProfiEducation абитуриентлар ётоқхонасида яшаб, имтиҳонларга тайёрланмоқда, бугун уни кўргани борсам, расмда кўрсатилган ҳолатга дуч келдим: ётоқхонада телефон ишлатиш мумкин эмас, фақат ҳар куни 18:30 дан 19:00 гача телефондан фойдаланиш мумкин, у ҳам бўлса, ота-онага телефон қилиш учун, қолган пайт телефонни умуман ишлатиш мумкин эмас экан. Жиянимдан сўрасам, “Ҳа, бу оддий ҳолат, ҳамма шунга кўникиб қолган” деди, сизлар нима деб ўйлайсиз? Ўқитишнинг бундай усули  фойдалимикан? Ҳар ҳолда бунга ҳам ота-онанинг пули кетган».

Гуруҳ иштирокчиларининг жуда кўпчилиги бу усулни тўғри йўл деб ҳисоблашган. Хусусан, улардан бири бу усулни мактаб ва коллежларда ҳам қўллашни тавсия қилди.

Муҳокамаларга марказ раҳбари ҳам қўшилган ва бу қўлланаётган усул фақатгина боланинг бошқа нарсаларга чалғиб қолмаслигининг олдини олиш мақсадида қилинганини таъкидлади.

Гуруҳ иштирокчиси Аброр Ҳафизов “Бу телефонларнинг нархи илмсизликнинг нархи олдида ҳеч нарса эмас” дея фикр қолдирган. Гуруҳ аъзолари орасида бу усулни нотўғри дея баҳо берганлар ҳам бўлди.

Мазкур постда 300 га яқин фикр қолдирилган ҳамда унга  200 га яқин фойдаланувчи «Like» босган.

Изоҳ билдириш