4241

Ўзбекистонлик тадбиркорлар Душанбедаги мактаб-интернатга гуманитар ёрдам кўрсатди

Жамият 20 апрель 9:35 315

Душанбедаги етим болалар учун 1-сонли мактаб-интернат ишчилари Тожикистоннинг Asia-Plus нашрига ўзбекистонлик бизнесменлар тарбияланувчиларни Ўзбекистондан келтирилган ширинликлар билан хурсанд қилганини айтиб берди.

Нашр тафсилотларни билиш учун Ўзбекистоннинг Душанбедаги элчихонасига мурожаат қилди. Элчихона атташеси Фарҳод Раҳмонбердиев маълум қилишича, гуманитар акцияни Душанбедаги кўргазмада иштирок этаётган Тошкентнинг Sladuce Produce кондитер компанияси ходимлари Қаҳрамон Маннопов ва Камолиддин Зокиров ўз ташаббуси билан ўтказган.

«19 апрель куни компания вакиллари Душанбедаги 1-сонли мактаб-интернатга йигирма килограмм турли ширинликларни топширди. Улар худди шу миқдордаги кондитер маҳсулотларини Тожикистоннинг қийин ҳаётий вазиятга дуч келган фуқароларига ижтимоий хизмат кўрсатувчи «Карвони Умид» ташкилотига топширишни режалаштирмоқда», — деди Раҳмонбердиев.

Эслатиб ўтамиз, шу кунларда Душанбеда ўзбек маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.

Изоҳ билдириш