4119

Ўсмирларга диний таълим бераётган ноқонуний «хужра» аниқланди

Жамият 19 апрель 10:52 720

Бувайда тумани ички ишлар бўлими хамда бошқа ҳуқуқ тартибот органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирлар давомида Бувайда тумани Оққўрғон қишлоғида яшовчи фуқаро Низомов махсус диний маълумоти бўлмай туриб ва диний ташкилот бошқаруви марказий органининг рухсатисиз диний таълимотдан (хусусий тартибда) сабоқ бериб келаётганлиги аниқланган, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.

«Суриштирув давомида мазкур шахс томонидан қонунга хилоф равишда ташкил этилган «хужрада» Республикамизнинг Тошкент шаҳри, Тошкент, Жиззах, Андижон вилоятларида хамда вилоятимизнинг Олтиариқ, Боғдод, Бувайда, Учкўприк ва Фурқат туманларида яшовчи, турли ёшдаги жами 21 нафар ўсмир ва вояга етмаганлар диний таълим олаётганликлари аниқланди», — дейилган хабарда.

Ҳолат юзасидан мазкур ушбу шахснинг яшаш хонадонидан 50 дона турли араб ёзувидаги диний китоблар, 14 дона дафтарлар, 11 дона радиоприёмниклар, 6 дона лавҳлар, 4 дона сим карталар, 2 дона дисклар,  1 дона флешкарта, 1 дона чип келгусида тадқиқот ўтказиш учун далилий ашё тариқасида олинган. Ҳозирда мазкур холат юзасидан Бувайда тумани ИИБ томонидан тергов олди суриштирув ҳаракатлари давом эттирилаётгани айтилган.

Изоҳ билдириш