4007

​Абдулазиз Комилов Қозоғистонга боради

Жамият 18 апрель 14:10 299

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақида ТИВ Ахборот хизмати хабар берди.

Йиғилиш 2017 йилнинг 20-21 апрель кунлари Остона шаҳрида бўлиб ўтади. Вазирлар Остона шаҳрида бўладиган ШҲТ Саммитига ва Қозоғистон раислиги доирасидаги бошқа тадбирларга тайёргарлик кўриш жараёни билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишади.

Ташриф доирасида Ўзбекистон делегациясининг Остона шаҳрида икки томонлама учрашувлар ўтказиши ҳам режалаштирилган.

Изоҳ билдириш