38698

Тошкентдаги Бўзсув каналидан аёл кишининг жасади топилди

Жамият 15 май 11:08 588

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги «Ўзбекгидроэнерго-1» АЖ ҳудудидан оқиб ўтувчи юқори Бўзсув канали бўйида аёл кишининг жасади топилди.

«Аёлнинг ёши тахминан 25-30 да, бўйи 167-169 сантиметр бўлиб, алоҳида белгилари йўқ. Тананинг бўйнида қора тери тасмали учбурчак шаклдаги кулранг темир тақинчоқ, шунингдек, қизил бантикли, резина матоли тўғноғич, қўлида бинафша рангли маникюр аниқланган», — дейилган Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабарида.


Изоҳ билдириш