377

Тошкент кўчаларидан бирига Махтумқули номи берилди

Жамият 6 март 5:29 354

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг қарори билан Мирзо Улуғбек ва Яшнобод тумани ҳудудида жойлашган Тараққиёт кўчаси ўрнига буюк туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули номи берилди.

Буюк туркман шоири ва мутафаккири, туркман адабиёти, маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган Махтумқули (1733-1793) Хива, Бухоро ва Андижон мадрасаларида таҳсил олиб, ўзбек адабиётининг ўтмиш намояндалари асарлари билан яқиндан танишган.

Махтумқули ўзбек адабиёти, маданияти ва тарихи билан яқиндан танишиб, бир қанча лироэпик достонлар, жуда кўп ғазаллар яратган. Махтумқули ижодининг туркман адабиёти тарихидаги ўрни, унинг ўзбек-туркман адабий алоқалар соҳасидаги аҳамияти таниқли ўзбек ва туркман олимларининг илмий ишларида кенг ёритилган.

Махтумқули ўз шеърларининг бирида ўзбек халқининг мутафаккир шоири Алишер Навоийни устоз сифатида ҳурмат қилишини билдирган. Махтумқули Навоийнинг лирика соҳасидаги асарларидан таъсирланиб, устознинг ғазал ва мухаммаслари услубида манзур асарлар яратди.

Изоҳ билдириш