3514

Камералар қайд қилган қоидабузарликларни интернетда билиш мумкин бўлади

Жамият 14 апрель 10:16 280

Тошкент шаҳридаги чорраҳаларга ўрнатилган камералар қайд қилган қоидабузарликларни интернет орқали билиб олиш имкони пайдо бўлиши ҳақида аввал хабар берилган эди. Бу имконият 20 апрелдан кейин, аммо 1 майдан кечиктирмасдан Ягона интерактив давлат хизматлари порталида тақдим этилади. Бу ҳақда eGov – “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази ахборот ресурсларини ривожлантириш департаменти бошлиғи Азиз Азимов маълум қилди.

Унинг айтишича, порталда махсус бўлим очилади. Биринчи босқичда портал фойдаланувчилари шахсий кабинетлари орқали ўзининг қоидабузгани ёки йўқлигини, вақтини, жарима суммасини ва қарор рақамини билиб олишлари мумкин бўлади. Кейинги босқичда бу хизмат такомиллаштириб борилади. Хусусан, қоида бузилишига доир суратларни кўриш мумкин бўлади. Бундан ташқари, фойдаланувчи бўлимда мобил хабарнома хизматини ёқса, унга СМС хабарнома юборилади.

Изоҳ билдириш