3495

Тошкентда коррупцияга қарши кураш кучайтирилади

Жамият 14 апрель 9:39 262

2017 йил 30 март куни Коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссиясининг 1-мажлиси бўлиб ўтган. У Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган ва жойларга ишни ташкиллаштириш билан боғлиқ ҳужжатлар юборилди. Бу ҳақда Тошкент ИИББда бўлиб ўтган брифингда Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим катта прокурори Эркин Йўлдошев маълум қилди.

Ушбу комиссия қарорига мувофиқ, Тошкент шаҳрида ҳам Коррупцияга қарши кураш идоралараро комиссиясининг таркиби шакллантирилди ва иш режасининг лойиҳаси ишлаб чиқилди. Комиссиянинг биринчи йиғилиши шу йилнинг 20 апрелига қадар ўтказилиб, унда комиссиянинг шахсий таркиби ва иш режаси тасдиқланади.

2017-1018 йилларда жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган чора-тадбирлар аҳоли ўртасида, фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари, ёшлар билан билан ўтказиладиган бўлиши, ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларини қамраб олган бўлиши кўзда тутилган.

Тадбирларни ўтказиш бўйича молия, статистика, божхона, ички ишлар, прокуратура, суд ва яна кўплаб соҳалар вакилларидан иборат мақсадли гуруҳлар шаклланлантирилди. Бу гуруҳлар, солиқ ва валютага оид қонунбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олиш, давлат органлари, банк, назорат текширув, тадбиркорлик фаолияти, нодавлат ташкилотлари божхона амалиёти соҳаларида коррупцияга муросасизлик муҳитини шакллантириш билан боғлиқ тизимли фаолиятни амалга ошириши режалаштирилмоқда.

Давлат органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг ўзида коррупция ҳолатларига муросасизлик муҳитини барқарор шакллантириш, ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилмоқда. Прокуратура, солиқ, божхона, ички ишлар ва бошқа давлат идоралари сафида ҳам коррупцияга йўл қўйган ёт унсурлар аниқланиб, уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилмоқда.

Изоҳ билдириш