3323

Ўзбекистон корхоналарида ноқулай меҳнат шароити учун қўшимча ҳақ тўланади

Жамият 12 апрель 9:53 390

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши томонидан «Жамоа шартномалари ва келишувлари меҳнаткашлар ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ҳамда улар турмуши даражасини оширишнинг асосий омилларидан бири» мавзуида матбуот анжумани ўтказилди. Бу ҳақида Ўзбекистон Миллий Матбуот Маркази хабар бермоқда.

Анжуманда ижтимоий кафолатлар, соғлиқни муҳофаза қилиш, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини, жумладан, болаларни соғломлаштириш масалалари жамоа келишувлари ва шартномаларининг муҳим бўлими ҳисобланиши қайд этилди.

Маълум қилинишича, 2016 йилда корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган 4865 ёш оилага маиший техника харид қилиш ҳамда уй-жой қуриш учун фоизсиз ссудалар ажратилди. Ижтимоий ҳимояталаб оилалар вакилларига моддий ёрдам кўрсатиш учун касаба уюшмалари ва иш берувчилар ҳисобидан қарийб 46 миллиард 150 миллион сўм йўналтирилди.

Матбуот анжуманида жорий йилда тузилаётган жамоа шартномалари ва келишувларида «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили« Давлат дастурини амалга оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш, иш ҳақи ўз вақтида тўланиши, энг кам меҳнат ҳақи стандартларига риоя этилиши юзасидан қўшимча чоралар кўриш, иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги бўйича аттестациядан ўтказиш кўламини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани қайд этилди.

Иш берувчиларнинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш, ходимларни тиббий кўрикдан бепул ўтказиш, ноқулай меҳнат шароити учун қўшимча ҳақ тўлаш, ёлғиз кексалар, пенсионерлар, ногиронлар, кам таъминланган ва кўп болали оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш, туризм ва соғломлаштиришни ташкил этиш, ходимлар гимнастикасини жорий этиш каби масалалар ҳам кун тартибидан жой олди.

Изоҳ билдириш