3202

Тахтакўпир тумани ҳокимига уч нафар ўринбосар тайинланди

Жамият 11 апрель 11:59 324

Халқ депутатлари Тахтакўпир тумани Кенгашининг 24-сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Қорақалпоғистон янгиликлари» нашри хабар берди.

Сессияда, Данегулов Рашид – Тахтакўпир тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига, Нурманов Тўлепберген – Тахтакўпир тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига, Генжемуратов Оразбай – Тахтакўпир тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маданий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Олдинроқ, Тахтакўпир туманига янги ҳоким тайинлангани ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

Изоҳ билдириш