3183

ОАВ: Ҳиндистонда юраги ташқарида жойлашган чақалоқ дунёга келди

Жамият 11 апрель 11:02 518

Ҳиндистоннинг Мадхья-Прадеш штатида 5 апрель куни юраги ташқарида жойлашган чақалоқ дунёга келди, деб хабар бермоқда Daily Star нашри.

Қизча ота-онаси фарзандларида қандайдир муаммо бор эканини УТТ вақтида билиб қолишган, бироқ жуфтликда кейинги текширувлар учун пул маблағлари бўлмаган.

«Биз биринчи боламиз шунчалик қийналишини хаёлимизга ҳам келтирмаган эдик», – дея айтиб ўтди қизчанинг онаси.

Тиббиёт ходимларининг тахминига кўра, боланинг яшаб кетиши 50 га 50 бўлиб турибди. У Деҳлидаги касалхонага олиб кетилди, у ерда Ҳиндистон тиббий фанлар институти мутахассиси томонидан жарроҳлик амалиётидан ўтказилади.

Маълумот учун, юрак эктопияси – бу ички аъзонинг ноодатий жойга кўчиши бўлиб, жуда кам – 150 минг ҳолатдан биттасида учрайди. Шу билан бирга, бундай муаммо билан дунё келган чақалоқларнинг 90 фоизи ўлик туғилади ёки ҳаётининг биринчи кунларидаёқ вафот этади.

Изоҳ билдириш