3151

Самарқандга Япониядан биринчи чартер рейс етиб келди

Жамият 11 апрель 9:38 262

Самарқандга 7 апрель куни Япониядан биринчи чартер рейс етиб келди. Бу ҳақида, Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар берди.

Хабар беришларича, бир ҳафталик тур давомида япониялик сайёҳлар Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларидаги тарихий ёдгорликларга ташриф буюради.

Апрелдан октябргача амалга ошириладиган 10 та чартер рейс давомида Япониядан Ўзбекистонга 2,5 минг сайёҳ ташриф буюради.

Қайд этишларича, апрель ойида Самарқандга яна учта рейс ташкил қилинади.

 

Изоҳ билдириш