3086

Мурожаатларнинг аксарият қисми жисмоний шахслардан тушмоқда

Жамият 10 апрель 16:40 302

Жорий йилнинг 9 апрель куни Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ, Оққўрғон ва Чиноз туманлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ходимлари аҳоли учун сайёр қабул ўтказишди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ходимлари, суд, ҳуқуқ, ички ишлар органлари, қатор идоралар раҳбарлари, тегишли бошқарма ва ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

8 апрель ҳолатига Қуйичирчиқ тумани бўйича мурожаатлар сони жами 1 859 тани ташкил қилди. Шундан, 1 803 таси жисмоний шахслардан, 56 таси юридик шахслардан келиб тушган. Мурожаатларнинг 88,4 %и кўриб чиқилган бўлиб, ҳозирда 11,6 % мурожаат кўриб чиқилиш жараёнида.

Чиноз тумани бўйича мурожаатлар сони жами 2 028 тани ташкил қилади. Шундан, 1 942 таси жисмоний шахслардан, 86 таси юридик шахслардан келиб тушган. Келиб тушган мурожаатларнинг 90,6 %и кўриб чиқилган бўлиб, 9,4 % кўриб чиқилиш жараёнида.

Оққўрғон тумани бўйича мурожаатлар сони жами 1 923 тани ташкил қилади. Шундан, 1 859 таси жисмоний шахслардан, 64 таси юридик шахслардан келиб тушган. Мурожаатларнинг 90,4 %и кўриб чиқилган бўлиб, 9,6 % кўриб чиқилиш жараёнида.

Туманлардан келган мурожаатлар соҳалар бўйича ўрганилганда уларнинг асосий қисми уй-жой олиш ва уй-жой қуриш учун ер ажратиш, фуқароликни қабул қилиш ва фуқароликдан чиқиш, паспорт олиш ва пропискага ўтиш, моддий ёрдам, иш ҳақи, пенсия таъминоти ҳамда болалар нафақасини олиш, меҳнат ва бандлик, электр ва газ таъминоти, банк-молия каби масалаларга оиддир.

Сайёр қабулда туманлар фуқаролари томонидан йўлланган 130 дан зиёд мурожаатлар ҳар томонлама таҳлил қилиниб, уларнинг юзага келиш сабаблари ўрганилди.

Мурожаатларнинг аксарият қисми жойида ечимини топди, қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қиладиган мурожаатлар бўйича мутасадди идора ва ташкилотлар вакилларига топшириқлар берилди.

Изоҳ билдириш