3067

Ўзбекистонда умумий мажбурий тиббий суғурта тизими жорий этилади

Жамият 10 апрель 15:13 420

Апрел бошида эълон қилинган, Ўзбекистон президентининг «Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қароридан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистонда умумий, мажбурий тиббий суғурта тизими жорий этилиши режалаштирилмоқда.

Соҳа мутахассислари ва вазирликлар томонидан ишлаб чиқлаётган “Тиббий суғурта тўғрисида”ги янги қонунда, аҳолига тиббий хизматлар кўрсатишнинг янгича тартиби белгиланган бўлади. Хусусан, қонунда қуйидаги ислоҳотларни тадбиқ қилиш режалаштирилмоқда:

Тиббий суғурта соҳасида фуқаро ва тиббий муассаса орасидаги муносабатлар тартибини белгилаш;

-Тиббий суғурта тизими ҳар бир фуқарони қамраб олишини таъминлаш;

-Тиббий ва профилактик хизматларга барча фуқароларнинг тенг ҳуқуқларини белгилаш;

-Суғурта полисига асосан юқори сифатлари тиббий хизматни кафолатланган тартибда кўрсатилишини таъминлаш;

-Мажбурий тиббий суғурта фонди ташкил қилиш ва имтиёзлар бериш тартибини белгилаш;

-Хусусий тиббий муассасалари томонидан аҳолининг кам таъминланган қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатиш тартибини белгилаш.

“Тиббий суғурта тўғрисида”ги янги қонун лойиҳаси 2017 йилнинг октябр ойига қадар ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамаси муҳокамасига қўйиш  режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Умумий мажбурий тиббий суғурта тизими дунёнинг барча ривожланган мамлакатларида амал қилмоқда. Россияданинг алоҳида ҳудудларида 1996 йилдан бошлаб киртила бошлаган ва 2007 йилда барча ҳудудлари Умумий тиббий суғурта тизимига киртилган.

Изоҳ билдириш