3001

Душанбега рейслар қатнови эртадан бошлаб йўлга қўйилади

Жамият 10 апрель 10:47 277

Бир неча бор қолдирилишлардан сўнг Тошкент — Душанбе рейси 4 апрел куни амалга оширилиши кутилаётган эди. Аммо 3 апрел куни «Ўзбекистон Ҳаво йўллари» АЖ «йўловчилар етишмаслиги сабаб рейс яна бекор қилингани» ҳақида маълум қилган эди.

Айни вақтда компания матбуот-хизмати авиакомпания самолётлари 2017 йилнинг 11 апрелидан Душанбега қатнашини маълум қилмоқда.

Хабарда Тошкент — Душанбе рейси қуйидаги жадвал бўйича (маҳаллий вақтларда) мунтазам қатнаши айтилган:

Сешанба: HY 717 Тошкент (07:20) – Душанбе (08:20) HY 718 Душанбе (09:50) – Тошкент (10:50)

Шанба: HY 717 Тошкент (11:10) – Душанбе (12:10) HY 718 Душанбе (13:40) – Тошкент (14:40)

Қатновлар замонавий А-320 лайнерларида бажарилиши таъкидланган.

Изоҳ билдириш