2928

Сардор Милано «Новая волна» танлови финалига чиқди

Жамият 9 апрель 17:57 286

Ўзбекистонлик ёш хонанда Сардор Милано «Новая волна» халқаро истеъдодлар танловининг финалига чиқди.

Бўлиб ўтган уч кунлик манафон натижасида Россия ва бошқа мамлакатлардан келган 150 иштирокчидан 16 нафари танлов финалига чиқишга муваффақ бўлди. Улар орасида ўзбекистонлик Сардор Милано ҳам бор. Финалга чиққан иштирокчилар орасида Россия, Қозоғистон, Арманистон, Вьетнам, Украина, Румыния ва Молдавия вакиллари бор.

“Новая волна” танлови қоидаларига кўра, унда 16 ёшдан 35 ёшгача бўлган иштирокчилар қатнашиши мумкин. Танловнинг финал бўлими 8-15 сентябр кунлар Сочида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Сардор Милано НТВ телеканалида ўтказилган “Главная сцена” танлови ғолиби, 1 каналда ўтказилган “Голос” танлови финалисти.

Изоҳ билдириш