2917

Тошкентда «Наврўз» номли янги истироҳат боғи ташкил этилади

Жамият 9 апрель 17:34 333

Тошкент шаҳрида яқин вақтлар ичида ўзига хос «Наврўз» номли маданият ва истироҳат боғи ташкил қилинади. Лойиҳа мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев томонидан маъқулланган.

«Наврўз» маданият ва истироҳат боғи шаҳар марказида барпо этилади. Бу боғ ўзбекистонликлар ва хорижликлар орасида Наврўз байрами, ўзбек халқининг қадимий қадриятлари ҳақида тасаввурлар ҳосил қилиш мақсадида ташкил этилади. Хиёбон барча учун очиқ бўлади.

Боғнинг тузилишида Амир Темур ва Темурийлар сулоласи давридаги меъморчилик анъаналаридан фойдаланилади.

У очиқ осмон остидаги музей шаклида ташкил этилиши назарда тутилган. Унинг ҳудудида ўзбек халқининг маданияти ва қадриятларини ифодалайдиган объектлар қурилади. Чойхоналар, болалар майдончалари, ҳунармандчилик устахоналари ва миллий фильмлар намойиш этиладиган катта экранлар боғ ҳудудидан жой олади.

Кейинги йилги Наврўз байрами шу боғда ўтказилиши режалаштирилган.

Изоҳ билдириш