2886

Халқ қабулхонасига мурожаатдан сўнг наманганлик аёлга 12 миллион сўм алимент пули ундириб берилди

Жамият 8 апрель 20:39 350

Ўзбекистон Президентининг Янгиқўрғон туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан илк сайёр қабул ўтказилди. Бу ҳақида туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Халқ қабулхонаси ўз ишини бошлаганидан бери 100 дан ортиқ мурожаат келиб тушди. Улар ҳуқуқ-тартибот идоралари фаолияти, бандлик, йўл қурилиши, уй-жой, коммунал хизмат, кредит ажратиш, нафақа олиш, алимент ундириш каби кўплаб йўналишларни қамраб олади. Уларнинг ҳар бирини синчиклаб ўрганиб, тегишли корхона ва ташкилотлар ёрдамида ҳал этишга ҳаракат қиляпмиз, -деди Элдор Парпиев, Ўзбекистон Президентининг Янгиқўрғон туманидаги Халқ қабулхонаси мудири

Жумладан, Наврўзободнинг Ҳадикент маҳалласида 5,4 километрга ичимлик суви қувури тортиш масаласи ўз ечимини топиш арафасида. Навкентнинг Ровот маҳалласидаги «Қўноқвой» қабристонида иншоотлар томини ёпиш учун 100 та шифер ажратиш юзасидан мурожаат туман обонлаштириш корхонаси кўмагида ҳал этилди.

Зарбдор қишлоғидаги «Тинчлик» маҳалласида яшовчи Муножат Мўминованинг икки фарзанди учун алимент пулларини бир неча йилдан бери ололмаётгани ҳақидаги шикояти ўрганилиб, жами 12 миллион сўмдан иборат қарздорлик ундирилди.

Изоҳ билдириш