2878

Ўзбекистон бўйича инспекторлар йўлларнинг сифатини доимий равишда текширади

Жамият 8 апрель 20:17 310

Ўзбекистонда йўл қурилишини назорат қилувчи янги ваколатли давлат органи ташкил этилди. У ўз фаолиятини ташкил этишда ҳукуматга бўйсунади, деб хабар қилмоқда Давлат автомобиль йўллари давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Янги инспекция йўл қурилиши, йўл-қурилиш материаллари, жиҳозлари ва конструкцияларини ишлаб чиқаришда юридик ва хусусий шахсларнинг бу борадаги меъёрий ҳужжатлар талабларига қанчалик риоя этилишини назорат қилади.

Уларнинг вазифаларидан яна бири – йўл-қурилиш материаллари, жиҳозлари ва конструкцияларини стандартлаштириш ва сертификатлашдир.

Бундан ташқари, инспекторлар қурилиши тугалланган йўл объектларини қабул қилиш комиссиялари ишида қатнашади. Шунингдек, шаҳарсозликнинг йўл қурилишига доир қонунчиликка риоя этилишини назорат қилиш соҳасида норматив ҳужжатларни такомиллаштиришда бевосита иштирок этади ва таклифлар беради.

Йўл инспекциясида 26 нафар давлат инспекторидан ташкил топади, улар ресспублика бўйлаб доимий асосда йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилишади.

Изоҳ билдириш