2651

Армияда хизмат қилган абитуриентлар учун имтиёз бериш тартиби ўзгарди

Жамият 6 апрель 16:40 385

Янги ўқув йилидан (2017−2018) бошлаб Ўзбекистон қуролли кучларида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва ҳарбий қисмлар тавсияномаларига эга бўлган абитуриентларга кириш тестларида тўплаган балларининг 50 фоизи қўшиб берилади. Бу маълумот Олий таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган. Тегишли қарорга ўзгартириш киритилгани ҳақида lex.uz порталида маълум қилинган.

Ўзгаришлар Ўзбекистон Президентининг 4 апрелда имзоланган қарори билан тасдиқланган. Аввалроқ армияда хизмат қилган фуқароларнинг кириш имтиҳонларидаги бу имтиёз максимал мумкин бўлган балл миқдорининг 27 фоизига тенг эди.

Имтиёз мамлакатнинг турли йўналиш ва мутахассисликлар бўйича бакалаврлар тайёрлайдиган барча олий ўқув юртларига тегишли. Имтиёз олишнинг бошқа шартлари ўзгаришларсиз қолган.

Изоҳ билдириш