2631

Абдулазиз Комилов Тожикистон элчисини қабул қилди

Жамият 6 апрель 14:22 300

2017 йил 6 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатимизга МДҲ иштирокчи давлатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун келган Тожикистан Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожидин Аслов билан учрашди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболли йўналишлари, жумладан, МДҲ доирасидаги муносабатлар муҳокама қилинди ҳамда айрим халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда Тожикистон Элчиси Содиқ Имоми иштирок этди.

Изоҳ билдириш