2593

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Покистонга илк рейсни амалга оширди

Жамият 6 апрель 11:58 273

Энди ҳафтада икки марта – чоршанба ва пайшанба кунлари Лаҳорга рейс йўлга қўйилади.

Жорий йилнинг 5 апрель куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Покистонга биринчи рейсни амалга оширди. Бу ҳақда авиакомпания расмий сайтида эълон қилинди.

Энди ҳафтада икки марта – чоршанба ва пайшанба кунлари Лаҳорга рейс йўлга қўйилади. Учиш А320 лайнерида амалга оширилади.

Рейслар қуйидаги график бўйича:

Чоршанба:
HY 463 Тошкент 10:30 – Лаҳор 12:50
HY 464 Лаҳор 23:55 – Тошкент 02:25 (пайшанба)

Пайшанба:
HY 461 Тошкент 22:40 – Лаҳор 01:00 (жума)
HY 462  Лаҳор 10:15 (жума) – Тошкент 12:45

Изоҳ билдириш