2534

Россия ва Ўзбекистон меҳнат миграцияси бўйича келишув имзолади

Жамият 5 апрель 21:30 296

Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари шунингдек, биргаликда миграция соҳасида мутасадди органлар ваколатхоналарини таъсис этиш бўйича ҳам келишув имзолади.

Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари Ўзбекистон фуқароларини Россияда вақтинчалик меҳнат қилишга уюшган ҳолда жалб этиш бўйича келишув имзолади. Ҳужжат Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Москвага давлат ташрифи доирасида имзоланди.

Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари шунингдек, биргаликда миграция соҳасида мутасадди органлар ваколатхоналарини таъсис этиш бўйича ҳам келишув имзолади. Бундан ташқари, томонлар соғлиқни сақлаш, тиббий таълим ва фан соҳасида, туризм соҳасида ўзаро ҳамкорлик бўйича келишувлар имзоладилар.

Шунингдек, «ЕВРОЦЕМЕНТ груп» ва «Ўзқурилишматериаллар» АЖ, «Газпром экспорт» МЧЖ ва «Ўзтрансгаз» АК, «Газпром» ОАЖ ва «Ўзбекнефтегаз» МХК, Внешэкономбанк ва Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолият Миллий банклари ўртасида ҳужжатлар имзоланди.

Ташриф доирасида икки мамлакат божхона хизматлари, қатор вазирликлар, олий ўқув юртлари, тиббиёт муассасалари, корхона ва ташкилотлари ўзаро ҳамкорлик тўғрисида келишув ва шартномалар имзолади.

Изоҳ билдириш