2510

Россияда Ислом Каримов хотирасига бағишлаб фотокўргазма очилди

Жамият 5 апрель 15:32 317

Россия қишлоқ хўжалиги ва давлат хизмати академиясининг Астрахандаги филиалида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишланган фотокўргазма бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақида Спутник хабар берди.

Ташкилотчилар Ислом Каримовнинг ҳаёт йўли ва халқаро сиёсатдаги фаолиятини акс эттирувчи фотосуратларини жамладилар.

«Кўргазманинг Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи билан бир вақтда очилиши бежиз эмас. Биз миллий маданий жамият вакиллари сифатида ушбу ташрифдан Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги турли соҳалардаги алоқаларнинг янада ривожланишини кутмоқдамиз», — дея айтиб ўтди «Ўзбекистон» жамияти раиси Баҳодир Аминов.

Изоҳ билдириш