2454

Таджиев Одилжон Патихджанович «Камолот» ЁИҲга раҳбар этиб тайинланди

Жамият 5 апрель 11:58 387

Бугун, 5 апрель куни Ўзбекистон «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Р.Комилов иштирок этди ҳамда нутқ сўзлади.

Унда Ҳаракатнинг Васийлик Кенгаши ҳамда Марказий Кенгаши аъзолари иштирок этди.

Йиғилишда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг навбатдаги Қурултойини ташкил этиш ва ўтказиш, шунингдек, Ҳаракат фаолиятига доир ишлар муҳокама этилиб, ташкилий масала кўрилди.

Мажлисда Ўзбекистон «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши раиси этиб Таджиев Одилжон Патихджанович сайланди.

Маълумот учун, Одилжон Таджиев 1984 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2006 йил Тошкент ислом университетини тамомлаган. 2015 йил Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутати этиб сайланган.

 

Изоҳ билдириш