2326

Полат Айтмуратов Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазири этиб тайинланди

Жамият 4 апрель 12:13 492

Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазири лавозимига Полат Айтмуратов Жаримбетович тайинланди. Бу ҳақда Kruz.uz хабар бермоқда.

Полат Айтмуратов бунгача Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театри директори лавозимида фаолият юритиб келган.

Эслатиб ўтамиз, фаолияти тугатилган Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигида Айтниязов Махмуд Байниязович вазир лавозимида фаолият юритганди.

Аввалроқ Байниязов Ғайратбай Хожанович Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси лавозимига тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ билдириш