2281

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди

Жамият 4 апрель 10:14 336

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург метросида содир бўлган, бир неча кишининг умрига зомин бўлган, портлаш муносабати билан Россия президенти Владимир Путинга ҳамдарлик билдирди.

«Давлатимиз раҳбари ўз мактубида ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатланганларга чуқур ҳамдардлик сўзларини етказишни сўради», — дейилган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги сайтида эълон қилинган хабарда

Санкт-Петербург метросида содир бўлган қонли теракт оқибатида 11 киши қурбон бўлди, 45 киши жароҳатланди. Ушбу фожеа муносабати билан дунё мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари Владимир Путинга ҳамдардлик билдиришда давом этмоқда.

Изоҳ билдириш