2230

Ўзбекистон ИИВ ўлимга чорловчи ўйинлар ҳақида ахборот берди

Жамият 3 апрель 13:38 373

Охири ўлим билан якун топувчи «Кўк кит» ўйини Ўзбекистонга икки ой олдин кириб келган, дея расман хабар қилди Ўзбекистон ИИВ инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва юридик таъминлаш бошқармаси.

«Фуқароларимизнинг аксарияти в Контактедаги ўлим гуруҳлари ҳақида кўп ва хўб эшитдилар. Ўлимга чорловчи «Кўк кит» ўйини бугунги кунла турлича номлар билан кенг тарқалган: «Тинч уй», «Мени 4:20да уйғот» ва «Бойвачча ўзбек аёли» каби. Ушбу ўйинларнинг оммавийлигидан ҳам кўра, у ишлаётган схеманинг ниҳоятда нозиклиги ҳайратланарлидир», — дейилади ИИВ чоп этган хабарда.

ИИВ матбуот-хизмати маълум қилишича, ўзбекистонликларнинг аксарияти ўлим гуруҳлари ҳақидаги хабарларга оммавий васваса, дея жиддий эътибор беришмаган.

«Фуқароларнинг аксарияти бу оммавий васваса, дея фикр билдиришди. Аммо статистикага мувофиқ, 2016 йил ичида дунёнинг турли бурчакларида 720 нафарга яқин болалар ўлимга чорловчи ғоялар қурбонларига айланишган. Мана шу рақамлардан келиб чиққан ҳолда, бу ўйиннинг ваҳшиёна кўринишига эҳтиёткорлик билан ёндашишга тўғри келади», — дейилган хабарда.

Вазирлик ўйин нега айнан «Кўк кит» дея номланишига ҳам тўхталиб ўтган. «Бунинг сабаби шундаки, ўлимидан олдин китлар ўзларини қирғоққа отадилар, яъни ўз жонига шу тариқа қасд қиладилар.

Ўйин моҳияти жуда оддий. Киши қандайдир даъватни ёзади ва ўз ёзганларига шунга мос хэштегни илова қилади. Шундан сўнг «Кўк кит» ўйини юритувчилари теглар асосида ўйинга иштиёқмандларни излаб топиб, унга ўйинни бошлашни таклиф қиладилар. «Ўйиннинг биринчи шартлари фавқулодда даражада оддий ва ҳақиқатан ҳам ўйиндек кўриниши мумкин: қўлда китга ўхшаш жониворни чизиш керак бўлади.

Шундан сўнг ўлжага турли топшириқлар бажаришни таклиф қилишади, бундай вазифалар сони  50та бўлади. Энг сўнгги топшириқ ниҳоятда шавқатсизлиги билан ажралади: боладан ўз жонига қасд қилишни талаб қилишади. Бу сингари ўлимга етакловчи ўйинларга юртдошларимиз икки ой олдин қизиқа бошлаганлар.

Олиб борилган ишлар натижасида «ўлим гуруҳлари»га аъзо ўзбек ёшлари аниқланган. Ўзбекистон ўсмирлари орасида Инстаграмм саҳифаларида ана шу ўйин хэштеглари пайдо бўлгач, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари зудлик билан ишга киришган», — дейилади хабарда.

Хабарда айтилишича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари мактаблар, лицейлар ва коллежлар ҳамкорлигида ота-оналар мажлисини ўтказишиб, барча ота-оналарни ўқувчиларнинг бу ўйинга қизиқишлари қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантиришган.

 

Изоҳ билдириш