2221

Фарғонада гулқоғоз ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Жамият 3 апрель 13:13 422

«Ўзхимсаноат» ва Жанубий Кореянинг «Вингхаузинг» компанияси «Фарғонаазот» корхонаси таркибида полиэтилен гулқоғозлар ишлаб чиқаришни йўлга қўяди.

Бугунги кунда соҳада маркетинг изланишлар ўтказилиб, бизнес-режа ишлаб чиқарилган. Ҳамкорлар маҳсулотни ички бозорда сотиш борасида фаол музокаралар олиб боришмоқда, деб хабар бермоқда «Sputnik.uz» нашри.

«Дастлаб Корея компанияси «Фарғонаазот» корхонаси таркибида, қиймати 10 миллион доллар бўлган йилига минг тонна полиэтилен гулқоғозлар ишлаб чиқарувчи корхона фаолиятини йўлга қўймоқчи. Келажакда ушбу ишлаб чиқариш кенгайтирилиши мумкин. Айни дамда ушбу лойиҳа асосида қўшма корхона ташкил қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Яқин келажакда аниқ маълумот пайдо бўлиши керак», — деди соҳа вакили.

Унинг сўзларига қараганда бугунги кунда ушбу каби корхонанинг муваффақиятга эришиши аниқ, чунки Ўзбекистон бозорида фақат Россия, Украина, Хитой, Европа ва Кореяда ишлаб чиқарилган гулқоғозлар бор. Маҳсулотни ушбу мамалкатлардан олиб келиш, транспорт харажатлари, божхона тўловлари маҳсулотнинг бозор нархига катта таъсир кўрсатади.

Сифати баланд маҳаллий маҳсулот ички бозорнинг катта қисмини эгаллаб олиши мумкин. Янги корхона 2018 йил охирига қадар ишга тушиши режалаштирилган.

Изоҳ билдириш