2083

Камерадан рақамини яширган ҳайдовчилар вақтинча машинасиз қолишлари мумкин

Жамият 1 апрель 14:56 326

ЙҲХБ ходими турли усуллар билан давлат рақами яширилган автомобилни вақтинчалик жарима майдонига олиб кириш ҳуқуқига эга.

Пойтахт чорраҳаларида ишлаётган камералардан автомашинаси рақамини яшириш учун турли ҳийлалардан фойдаланган ҳайдовчилар вақтинча машинасиз қолишлари мумкин, деб хабар бермоқда Спутник.

ИИББнинг маълумот беришича, давлат рақам белгиларини тўлиқ кўришга тўсқинлик қилувчи турли жисм ва қопламалардан фойдаланиш қоидабузарлик эканлиги Ўзбекистон маъмурий жавобгарлик ҳақидаги Кодексининг 127-моддасида кўрсатилган. Унга кўра, бундай қоидабузарликни содир этган ҳайдовчилар энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахслар эса уч баравардан беш бараваргача миқдорда жарима тўлайдилар. Бунда ЙҲХБ ходими турли усуллар билан давлат рақами яширилган автомобилни вақтинчалик жарима майдонига олиб кириш ҳуқуқига эга.

Изоҳ билдириш