2065

Тошкентда автомобиль ўғрилари қўлга олинди

Жамият 1 апрель 9:26 294

Тошкент вилояти Бекобод тумани ИИБ навбатчилик қисмига Маънавият кўчасида яшовчи 1994 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, ўзининг “Дамас” русумли автомобили номаълум шахс томонидан олиб қочиб кетилгани ҳақида хабар қилган.
Воқеа жойига етиб келган ички ишлар органлари ходимлари томонидан аниқланишича, ариза муаллифи автомашинасини уйи олдида қаровсиз қолдирганлиги оқибатида олиб қочиб кетилганлиги маълум бўлган.
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан тезкорлик билан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида автомашинани олиб қочганликда гумонланаётган шахслар шу туманда яшовчи 1997 ва 1998 йилда туғилган фуқаролар бўлиб чиқди.
Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати

Изоҳ билдириш