2043

Тошкент чорраҳаларида тўхташ чизиқларига махсус белгилар ўрнатилади

Жамият 31 март 15:31 488

«STOP» сўзи ёзилган ишора белгиси светофор ёки бошқарувчининг тақиқловчи сигналида транспорт воситасининг тўхташ жойини англатади.

Тошкентнинг қоидабузарликларни қайд этиш камералари ўрнатилган чорраҳаларида «Стоп-чизиқ» белгиларини ўрнатиш бошланади, деб хабар берилди Тошкент ИИББ ЙҲХБ ўтказган брифингда. «STOP» сўзи ёзилган ишора белгиси светофор ёки бошқарувчининг тақиқловчи сигналида транспорт воситасининг тўхташ жойини англатади. Бундан ташқари, тўхташ чизиқлари яхши кўринмай қолган чорраҳаларда чизиқларни янгилаш бўйича ишлар давом эттирилади.

Ўзбекистон пойтахтида йўлларга белги қўйишда синов тариқасида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан тайёрланган махсус бўёқлардан фойдаланилмоқда. Бу бўёқ совуқ ҳароратда ҳам асфальт юзасида сақланиб туради. Агарда тажриба ўзини оқласа, мамлакат йўлсозлари мазкур бўёқдан кенг миқёсда фойдаланадилар.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 15 мартидан пойтахтнинг 115 чорраҳасида йўл ҳаракати қоидалари бузилишини қайд этувчи видеокамералар тизими ишга тушди. Икки ҳафта давомида тизим томонидан 45 мингдан ортиқ қоида бузишлар қайд этилди. Қоида бузувчиларнинг манзилларига жарима тўлови ҳақида хабарномалар жўнатилди.

Изоҳ билдириш