2033

Ўзбекистонда ҳайдовчилар учун алоҳида интернет-портал очилади

Жамият 31 март 10:15 317

Тошкент шаҳридаги чорраҳаларда камералар ишга туширилиши муносабати билан ҳайдовчилар учун алоҳида интернет-портал ташкил этилади. Бу ҳақда бугун, 30 март куни Тошкент шаҳар ИИББда бўлиб ўтган брифинг чоғида маълум қилинди.

Ҳайдовчилар мазкур портал орқали ўзларининг қандай қоидабузарликни содир этганлигини аниқлаши мумкин бўлади. Шунингдек, порталдан ҳайдовчиларни қизиқтирган бошқа маълумотлар ҳам ўрин эгаллайди.

Камералар ишга тушганидан сўнг, аниқроғи 15-29 март кунлари Тошкент шаҳридаги чорраҳаларга ўрнатилган 883 та камералар томонидан 45 мингта қоидабузарлик қайд этилган.

Улардан, 26 мингтаси светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланиш, 19 мингдан зиёди эса тезликни белгиланган меъёридан ошириш каби ҳуқуқбузарликлар ташкил этади.

Шунингдек, ЙҲХБ ходимлари томонидан ўтказилган рейдларда 19252 та қоидабузарлик аниқланган.

24 -30 мартгача 8 мингдан зиёд қоидабузарлик қайд этилган бўлиб, улардан 4 мингтаси светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланиш, 4 мингтаси эса тезликни белгиланган меъёрдан ошириш каби қоидабузарликлар ташкил этилган.

Ҳафта давомида 15 та ЙТҲ содир бўлган, улардан биттаси инсон ўлими билан якунланган.

Изоҳ билдириш