2028

Мирзиёев милиция фаолиятидан кескин норози.

Жамият | Тур 31 март 10:03 348

Президент 25 март кунги шаҳар айланишдан кўнгли тўлмаган. У кўприклар қурилиши бўйича олиб борилган ишлар ва милиция фаолиятидан қониқиш ҳосил қилмаган

2017 йил 30 март куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев белгиланган вазифалар ижроси, тизимдаги муаммолар ва соҳаларнинг ривожланиш истиқболларига бағишланган видеоселектор ўтказди. Селекторда соҳа ва тизимда шу давргача амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботлар тақдим этилди.Милиция ходимларининг ўзи қонунни бузиб турса, оддий одамлар қаерга борсин? «Ўзбекистон» телеканали «Ахборот» дастурида берилган лавҳада айтилишича, деб ёзган Sputnik нашри видеоселекторда кўп қаватли уй-жойларни таъмирлаш, коммунал, соғлиқни сақлаш соҳалари, ички ишлар тизимидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш масалалари кўриб чиқилган. Видеоселекторда иштирок этган манбанинг маълумот беришича, президент асосан Ички ишлар тизимидаги камчиликлар ҳақида гапирган. Президент 25 март кунги шаҳар айланишдан кўнгли тўлмаган. У кўприклар қурилиши бўйича олиб борилган ишлар ва милиция фаолиятидан қониқиш ҳосил қилмаган. Юнусобод тумани раҳбарияти фаолияти кескин танқид қилинган. Айнан шу сабабдан нафақат туман ҳокими, балки, Солиқ бошқармаси, прокуратура ва ИИБ раҳбарлари ҳам ишдан олинган. Мажлисда Тошкент шаҳри ҳокими, прокурор, ИИБ бошлиғи ҳамда Солиқ бошқармаси раҳбарига йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш учун 2 ой муҳлат берилган.

Read more: http://sputniknews-uz.com/politics/20170331/5090174.html

Изоҳ билдириш