1981

Бухоро ҳоким ўринбосарларига янги «Нексия»лар топширилди

Жамият 30 март 15:22 361

Бухоро шаҳри ва туманлари ҳокимлари ўринбосарларига хизмат автомашиналари топширилди, деб хабар қилди Бухоро ҳокимлиги матбуот-хизмати.

Ўзбекистон президентининг ушбу эътибор ва ғамхўрлиги мазкур раҳбарларнинг янада маъсулият билан ишлашларига ундайди.

«Яқинда Бухоро вилоятидаги шаҳар ва туманлар ҳокимларининг ўринбосарларига хизмат автомашиналари топширилишига бағишланган маросимда вилоят ҳокими Ў. Барноев Президентимизнинг ушбу эътибор ва ғамхўрлиги мазкур раҳбарларнинг янада маъсулият билан фаолият юритишларига ундашини таъкидлади», — дейилади хабарда.

Хабарда таъкидланишича, вилоятдаги барча шаҳарлар ва туманлар ҳокимларининг ўринбосарларига янги русумдаги «Нексия» автомашиналари топширилган.

Изоҳ билдириш