1940

«Казмунайгаз» Ўзбекистонга хом нефт етказиб беради

Жамият 30 март 12:17 327

Ўзбекистонда 2002 йилдан ҳозирги вақтгача суюқ углеводлар қазиб чиқариш 2,2 бараварга камайган. Мавжуд бўлган нефтни қайта ишлаш заводларини иш билан таъминлаш учун эса – хом нефт керак.

«Ўзбекнефтегаз» Миллий холдинг компанияси ва Қозоғистоннинг «Казмунайгаз» АЖ нефт ва газ соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб олишди, деб хабар қилмоқда «Ўзбекнефтегаз» матбуот хизмати. «»Ўзбекнефтегаз» ва «Казмунайгаз» томонидан имзоланган ҳужжатлар орасида нефт маҳсулотларини маркетинг ва логистикаси, Ўзбекистонга хом нефт етказиб бериш ҳамда хом нефт маҳсулотларини Қозоғистон ҳудудидан олиб ўтиш борасидаги шартномалар киритилган», — дейилган компания хабарда.

Ўзбекистон холдинги хабарига кўра, ҳужжатлар 23 март куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Остонага бўлган расмий ташрифи доирасида имзоланган. Ташриф давомида, шунингдек, «Ўзбекнефтегаз» ва Қозоғистон Республикасининг Энергетика вазирликлари орасида нефт ва газ саноатида ҳамкорлик қилиш борасида шартнома имзоланган.

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин «Ўзбекнефтегаз» бошқармаси раиси Алишер Султонов «Омск — Павлодар — Чимкент» нефт қувуридан фойдаланиш ҳақида Қозоғистон билан келишувга эришганини хабар қилган эди. Расмий хабарларга кўра, Ўзбекистонда 2002 йилдан ҳозирги вақтгача суюқ углеводлар қазиб чиқариш 2,2 бараварга камайган. Мавжуд бўлган нефтни қайта ишлаш заводларини иш билан таъминлаш учун эса — хом нефт керак.

Бугунги кунда Ўзбекистонда мавжуд бўлган Бухоро, Фарғона ва Олтиариқ нефтни қайта ишлаш заводларининг умумий қуввати — 11-12 миллион тоннадан иборат. Айни дамда улар ўз қувватининг 60% фойдаланмоқда. Оқибатда, республикада тез-тез нефт маҳсулотлари танқислиги сезилиб туради.

Изоҳ билдириш