1865

Россияда иш вақтида майиб бўлган мигрантларга товон пули тўланади

Жамият 29 март 13:34 335

Ўзбекистон Меҳнат вазири Азиз Абдуҳакимов Москвада Россия Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазири Максим Топилин билан учрашиб, музокаралар ўтказди. Бу ҳақда Россия Меҳнат вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Учрашув доирасида томонлар Россия ва Ўзбекистон ўртасида 1994 йил 9 сентябрда имзоланган ишчиларга майиблик, касбий касаллик ёки уларнинг соғлиғига етган меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ бошқа зарарлар учун товон пули олиш ҳуқуқларини ўзаро тан олиш тўғрисидаги битимнинг ижро этилиши устидан мониторинг ўтказиш тартибини имзолади.

Максим Топилиннинг таъкидлашича, мониторинг жабрланганларга тўловлар ўз вақтида ҳисоблаб берилишини таъминлайди. Икки мамлакат вазирлари Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари ўртасидаги Ўзбекистон фуқароларини Россия ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкилий жалб этиш ҳақидаги битим лойиҳасини муҳокама қилди.

Изоҳ билдириш