1830

Жиззах вилоятига янги прокурор тайинланди

Жамият 29 март 11:14 989

Жиззах вилоятига янги прокурор тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси ахборот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2017 йил 27 мартдаги буйруғига мувофиқ 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси ЭРГАШЕВ АЗИМЖОН УРДУШЕВИЧ Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва “Прокуратура тўғрисида”ги Қонунига асосан Жиззах вилояти прокурори этиб 5 йил муддатга тайинланди ва мазкур прокуратура ҳайъати раиси этиб тасдиқланди, – дейилади хабарда.

Изоҳ билдириш