1713

Йўлдаги қоидабузарликлар учун жаримани уйдан тўлаш имконияти йўлга қўйилди

Жамият 28 март 10:35 361

«Алоқабанк» ахборот хизматининг хабар беришича, ушбу банк АТ йўл ҳаракати қоидалари бузилиши оқибатида келиб чиқадиган жарималарни тўлаш хизматини жорий қилди.

Эндиликда «AlPay» иловаси фойдаланувчилари йўл ҳаракати қоидалари бузилиши оқибатида жорий қилинадиган жарималарни уйдан чиқмаган ҳолда ўз мобил телефонлари орқали тўлашлари мумкин.

Бунинг учун «Хизматлар тўловлари» — «Давлат ва коммунал тўловлари» — «Жарималарни тўлаш» бўлимларига кириш талаб этилади. Сўнгра почтадан келган қарор рақамини ҳамда тўлов суммаси киритилади.

Маълумотлар текширилганидан кейин (жарима тури, қарор рақами ва бошқалар) ҳамда тўлов тасдиқланганидан сўнг жаримага тўловни амалга ошириш мумкин. Тўловни бир мартадан бутунлай ёки қисман, «AlPay» мобил тизимига киритилган бир нечта пластик карталар орқали амалга ошириш мумкин бўлиб, тўловнинг энг кам миқдори 10 000 сўм.

Изоҳ билдириш