1628

Апрелъ ойини қор билан кутиб оламиз

Жамият 27 март 10:44 385

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги олдиндаги 10 кун мобайнида мамлакат ҳудудида об-ҳаво шароитининг кескин ўзгариши ҳақида хабар қилди.

Хусусан, 30-31 март кунлари республика бўйлаб ёмғир ёғади. Шамол тезлиги сониясига 15-20 метр тезликда эсади. 26-31 март кунлари Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи мавжуд. Шу кунлари тоғ олди ҳудудларда эса сел келиши мумкин.

Апрель ойида Ўзбекистон бўйлаб ҳаво кескин ўзгариши кутиляпти. 1-2 апрель кунлари ёмғир ёғиши, айрим ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Шамол тезлиги сониясига 22 метргача кўтарилиши мумкин. 2-4 апрель кунлари эса ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетади, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади. Кечаси 3 даражагача совиб кетиши кутилмоқда.

Изоҳ билдириш