1465

Сирдарёда ҳоким ўринбосарларига “Нексия” машиналари топширилди

Жамият 24 март 22:21 333

Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинган 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида ижтимоий масалаларни ривожлантитришга катта ўрин берилган.

Бу барча шаҳар ва туманлар ҳокимларининг ижтимоий масалалар билан шуғулланувчи ўринбосарлари зиммасига катта масъулият юклайди. Шу муносабат билан фаоллиги, ташаббускорлигини ошириш мақсадида уларга Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан хизмат машиналари ажратилди.

Аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини ижтимоий ҳимоялашни кучайтириш ҳамда кексалар ва имконияти чекланган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, ижтимоий хизмат кўрсатишни яхшилаш, аҳолига ижтимоий хизматлар кўрсатишда давлат-хусусий шериклигини ривожлантириш, соғлиқни сақлаш соҳасини, энг аввало, аҳолига тиббий ва ижтимоий-тиббий хизмат кўрсатиш қулайлиги ҳамда сифатини оширишга қаратилган дастлабки бўғини, тез ва шошилинч тиббий ёрдам тизимини янада ислоҳ қилиш, аҳолининг соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, оила саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оналар ва болаларнинг сифатли тиббий хизматга эришишини кенгайтириш, уларга ихтисослаштирилган ва юқори технологияларга асосланган тиббий ёрдам кўрсатиш, чақалоқлар ва болалар ўлимини камайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни янада амалга ошириш масалалари дастурнинг асосий қисми ҳисобланади.

Пенсионерлар, ногиронлар, ёлғиз кексалар ва аҳоли бошқа эҳтиёжманд тоифаларининг тўлақонли ҳаёт фаолиятини таъминлаш учун уларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш, фармацевтика саноатини янада ривожлантириш, аҳоли ва тиббиёт муассасаларининг арзон, сифатли дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминланишини яхшилаш, улар нархларининг асоссиз ўсишига йўл қўймаслик бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, аҳоли касалланиш кўрсаткичлари пасайишини ва ҳаётининг давомийлиги узайишини таъминлаш масалалари ҳам дастурнинг асосий йўналишларидир.

Аҳолининг бандлиги ва реал даромадларини босқичма-босқич ошириш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда аҳолининг, энг аввало, ўрта махсус ва олий ўқув юртлари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш, меҳнат бозори инфраструктурасининг мутаносиблиги ва ривожланишини таъминлаш, ишсизлик даражасини қисқартириш каби масалалар ижтимоий соҳа мутасаддиларининг олдида турган асосий вазифа ҳисобланади.

Меҳнатга қобилиятли аҳолининг меҳнат ва тадбиркорлик фаоллигини тўлиқ амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш, ишчи кучи сифатини ошириш, ишга жойлаштиришга муҳтож шахсларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини кенгайтириш цингари долзарб масалалар ҳам дастурда ўз ифодасини топган.

Бу албатта, барча шаҳар ва туманлар ҳокимларининг ижтимоий масалалар билан шуғулланувчи ўринбосарлари зиммасига катта масъулият юклайди. Шу муносабат билан уларнинг фаоллиги, ташаббускорлигини ошириш мақсадида уларга Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан хизмат машиналари ажратилди.

Наврўз умумхалқ байрами тантаналари доирасида туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг ижтимоий масалалар билан шуғулланувчи ўринбосарларига “Нексия” хизмат машиналарини топшириш маросими бўлди.

Вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаэв хизмат машиналари калитларини тантанали равишда топширар экан, соҳа мутахассисларининг галдаги ишларига ривож, эл-юрт манфаати йўлидаги ишларига омадлар тилади.

Изоҳ билдириш