1396

Чорраҳаларидаги камералар  29 мингдан зиёд қоидабузарликни қайд этди

Жамият 23 март 18:24 319

2017 йилнинг 15 мартидан бошлаб Тошкент шаҳридаги 115 та чорраҳаларга ўрнатилган 883 та кузатув камералари қоидабузарликларни қайд этиб, уларга нисбатан жарима солиш тизими ишга туширилди. Бугун, 23 март куни Тошкент шаҳар ИИББда бўлиб ўтган брифинг чоғида камералар томонидан 17-23 март кунлари қайд этилган қоидабузарликлар ҳақида маълумот берилди.

Унга кўра, 17 мартдан 23 мартга қадар ҳайдовчилар томонидан 29 мингдан зиёд қоидабузарлик содир этилгани аниқланди.

Шундан 16 мингтаси светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланиш, 13 мингдан ортиқроғи тезликни белгиланган меъёрдан ошириш каби ҳуқуқбузарликлар ташкил этди.

Изоҳ билдириш