13449

Ҳожатхонасида телефон туфайли уч киши ҳалок бўлган уй сотувга қўйилди

Жамият 21 июль 14:05 277

Наманганда ҳожатхонасида телефон туфайли уч эркак ҳалок бўлган уй сотувга қўйилди.

Уй сотилиши ҳақида эълон маҳаллий нашрлардан бирида чоп этилган.Эълонда 5 хонали «Аква» ромли, мевали дарахтлари бор уй сотилаётгани айтилган.

Ўз исмини сир сақлашимизни истаган манбанинг сўзларига қараганда, уй эгаси беш хонали хонадон учун 25 минг доллар сўраяпти

Шунингдек, суҳбатдошнинг сўзларига кўра, аёл эълонга қизиқиш билдириб қўнғироқ қилаётган харидорлар билан суҳбатда яқинда юз берган ҳодиса ҳақида умуман тилга олмасликка ҳаракат қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз,  2017 йилнинг 13 июл куни Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида ҳожатхонага тушиб кетган Samsung Galaxi J7 телефони  туфайли икки ишчи ва бир шифокор ҳалок бўлишган эди.

Изоҳ билдириш