13431

Чирчиқда фото ва видео кузатув камералари ишга туширилди

Жамият 21 июль 12:24 298

Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, қоидабузарликларни аниқлаш ва турли жиноятларни фош этиш мақсадида Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида ҳам фото ва видео кузатув камералари пайдо бўлди.

Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизматининг маълум қилишича, кузатув камералари Чирчиқ шаҳар марказий деҳқон бозори ҳудудида ҳамда А.Навоий кўчасида ўрнатилган бўлиб, ушбу видеокузатув мосламаларининг ўрнатилиши натижасида автоуловни белгиланган тезликдан ошириш, светофорнинг қизил чироғидан ўтиш, тақиқловчи йўл чизиқларини босиб ўтиш каби қоидабузарликларнинг олди олинади.

Шунингдек, бу мосламалардан шубҳали шахсларни аниқлаш ва автоулов олиб қочиш жиноятларини фош этишда фойдаланилади.

Изоҳ билдириш