13352

Намангандаги Чорсу бозорида мол гўшти қатъий — 25 минг сўм этиб белгиланди

Жамият 20 июль 15:38 511

Наманган шаҳар “Чорсу деқон универсал бозори”да мол гўшти 25 минг сўм этиб белгиланди. Namnews эълон қилган мақолада шу ҳақида маълум қилинган.

Мақолада ёзилишича, мазкур бозорга янги раҳбар тайинлангач, маълум ишлар амалга оширилди. Жумладан, ўтган ҳафта ичида бозорнинг бош дарвозаси ўнг тамонида гўшт растаси ташкил этилди. Унда мол гўштининг нархи қатъий – 25 минг сўм этиб белгиланди.

Шунингдек, бозор худудида ишламай турган “умивальник”лар ишлатилди. Мавжуд 106 та турғун савдо шоҳобчаси, 866 та раста фаолияти бир мунча тартибга келтирилди. Маҳсулотларга нархномлар  тўла ёзиб қўйилди. Бу масалада шакар сотувчи устамонлар фаолияти алоҳида назоратга олинди. Натижада кунига  5 млн. сўм савдо қилинмоқда.  Дастлабки тозалов кунида 5 та автомашинада ахлат чиқариб ташланди.

Маълумот учун: Аввалроқ, Андижон вилоятида гўшт 29 минг сўмдан сотилаётгани ҳақида тарқалган эди.

Изоҳ билдириш